Бускетс "Барселона"нинг гуруҳ машғулотларига қайтди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс жароҳатидан фориғ бўлди ва каталонияликларнинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Бу ҳақда журналист Жерар Ромеро ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди.

Испаниялик ярим ҳимоячи тўпиғидан олган жароҳати туфайли "Барселона"нинг сўнгги 3 та ўйинини ўтказиб юборганди. Футболчи эртага Испания чемпионати доирасида бўлиб ўтадиган "Кадис"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди. Бироқ "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"га қарши Европа лигаси 1/16 финал босқичи жавоб ўйинида майдонга қайтади.

Маълумот учун, Бускетс ҳали ҳам келажаги борасида бир қарорга келмаган. Ярим ҳимоячининг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси ёзда тугайди, аммо Серхио ҳали шартномани узайтириш тўғрисида бир қарорга келмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!