Бускетс бугун Иньестани ортда қолдириши мумкин
"Барселона" футболчиси Серхио Бускетс бугун "Райо Вальекано"га қарши баҳсда майдонга тушса, ажойиб натижа қайд этади. Унга кўра, Бускетс каталон клубида ўтказган ўйинлари сони бўйича Андреас Иньестадан ўтиб кетади.
Ҳозирда ярим ҳимоячи 675 учрашувда майдонга тушган. Иньеста ҳам "Барселона" учун шунча баҳсда иштирок этган.
Агар Бускетс собиқ жамоадошидан ўзиб кетадиган бўлса, "кўк-анорранглилар" тарихида энг кўп ўйин ўтказган 3-футболчига айланади. Бу икки футболчидан юқорида айни пайтда "Барселона" бош мураббийи бўлиб турган Хави ва ПСЖ футболчиси Лионель Месси ўрин олган.
Хави Барселонанинг бош жамоаси учун 767 беллашувда иштирок этган. Мессида бу кўрсаткич 778 тани ташкил этади.
Фикрлар