Бускетсдан сўнг "Барса"нинг сардори ким бўлади?
Роберт Левандовски ва Рональд Араухо "Барселона"нинг янги сардори бўлиши мумкин.
Мавсум якунида ярим ҳимоячи Серхио Бускетс "Барса"ни тарк этгач, ҳимоячи Серхио Роберто каталонияликларнинг биринчи сардорига айланади.
Бу мавсумда "кўк-анорранглилар" сардорлари Бускетс ва Робертодан ташқари Хорди Альба ва Марк-Андре тер Штеген эди.
Альбанинг клубдаги келажаги ҳали ҳам ноаниқ, аммо у "блауграна"да ўйнашда давом этса ҳам, жамоа тўртинчи сардорни танлаши керак бўлади.
"As" нашри хабарига кўра, бу ролга икки футболчи даъво қилмоқда. Булар ҳужумчи Роберт Левандовски ва ҳимоячи Рональд Араухо. Польшалик ҳам, уругвайлик ҳам мураббий Хави томонидан тўрт нафар сардорга қўшилиш учун маъқулланган.
Фикрлар