Бутрагеньо: Варан билан содир бўлган вазиятда ВАР аралашмагани ғалати бўлди
"Реал" клубининг директори Эмилио Бутрагеньо Ла Лига доирасида кечган "Барселона" (0:0) га қарши учрашувнинг мунозарали вазиятларига тўхталиб ўтди.
Вазиятларнинг бирида "Реал" футболчилари беллашув бош хакамидан Клеман Лангле Рафаэль Варанга нисбатан қўполлик ишлатганини айтиб, пенальти талаб қилишганди.
"Биз VAR тарафдори эканлигимизни биласиз. Технология хакамга ёрдам бериши керак. Ахир хакам барча вазиятни ўзи кўра олмайдику. Шунинг учун ҳам VAR ишламоқда. У шубҳали хатолар пайтида ишга туширилиши керак. Варан билан содир бўлган вазиятда VAR аралашмагани ғалати бўлди.
Хакам 2 та яққол жарима зарбасини кўрмай қолди. Тушуниш қийин бўлаётгани, нима учунмана шундай вазиятларда VAR ишга туширилмади? Айнан мана шу омиллар барчани чалкаштириб юборади," - деди Бутрагеньо.
Фикрлар