Бутунжаҳон армия ўйинлар. Мадияр Саидраҳимов ҳам ғалаба қозонди

  • 22 октябрь, 2019, 21:45
  • 0
  • Бокс

Хитойнинг Ухань шаҳрида Бутунжаҳон армия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бокс бўйича -91 кг вазн тоифасида Мадияр Саидраҳимов рақибини мағлубиятга учратди.

Россиялик Иван Сагаидакга қарши жанг олиб борган Саидраҳимовнинг фойдасига ҳакамларнинг 4 таси 30:27 очкони беришди ва яна битта ҳакам 29:28 ҳисобидаги ғалабани ҳамюртимиз фойдасига ҳал қилди.

Якунда 5:0 ва Мадияр Саидраҳимов чорак финал йўлланмасига эга бўлди.

Шундай қилиб, бугунги дастурдан ўрин олган боксчиларимизнинг чиқишлари ўз ниҳоясига етди. Чорак финалдаги юришни 4 та боксчимиз давом эттирадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!