Бутунжаҳон армия ўйинлари. Билолбек Мирзараҳимов ҳам ғалаба қозонди

  • 22 октябрь, 2019, 18:22
  • 0
  • Бокс

Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон армия ўйинларида ҳамюртимиз Билолбек Мирзараҳимов тунислик рақиби Меҳри Аҳмедни мағлубиятга учратди.

5 раунд давом этган жангнинг барча раундлари ҳамюртимиз фойдасига ҳал бўлди ва Мирзараҳимов 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасига эга бўлди.

Эътиборли томони, 1-2-3-ҳакамлар 30:27, 4-ҳакам 29:28 ва 5-ҳакам ҳам 30:27 кўрсаткич билан Мирзараҳимов фойдасига ҳал бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!