Бутунжаҳон армия ўйинлари. Билолбек Мирзараҳимов ҳам ярим финалга чиқди

  • 23 октябрь, 2019, 16:03
  • 0
  • Бокс

Хитойнинг Ухань шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон армия ўйинларида бокс бўйича ҳамюртимиз Билолбек Мирзараҳимов чрак финалдаги жангини ўтказди.

1-2-раундлардан сўнг, ҳамюртимиз ҳиндистонлик рақибини очколар ҳисобида мағлубиятга учратаётган эди. Сўнгги раундда эса нокаут ҳисобига Билолбек Мирзараҳимов ғалабани қўлга киртди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

Маълумот учун, 25 октябрь куни ярим финалда Мирзараҳимов Германиядан ташриф буюрган Паул Андреасга қарши жанг ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!