Бутунжаҳон армия ўйинлари. Финалдаги боксчиларимиз сони 4 тага етди
Хитойнинг Ухань шаҳрида Бутунжаҳон армия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бокс бўйича рингга кўтарилган ҳамюртимиз Мадияр Саидраҳимов ярим финалда ғалабани қўлга киритди.
Руминиялик Адриан Бухануич Саидраҳимовга рақиблик қилди ва якунда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финага чиқди.
Маълумот учун, Саидраҳимов 26 октябрь куни ярим финалнинг иккинчи жуфтлиги ғолиби билан чемпионлик учун курашади.
Фикрлар