Бутунжаҳон армия ўйинлари. Козимбек Мардонов чемпион!

  • 26 октябрь, 2019, 14:36
  • 0
  • Бокс

Хитойнинг Ухань шаҳрида Бутунжаҳон армия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унга кўра, бокс бўйича маюртимиз Козимбек Мардонов финал жангини ўтказди.

Эътиборли томони, Мардонов финалда Миср терма жамоаси аъзоси Ораби Абдулраҳмонни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, ишончли ғалабани қўлга киритди ва олтин медаль соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Шунқор Абдурасулов ва Билолбек Мирзараҳимов финалда ютқазиб қўйишган эди ва кумуш медали билан кифояланишганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!