Бутунжаҳон армия ўйинлари. Мадинабону Маннопова финалда!
18 октябрь куни Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари старт олганидан хабарингиз бор. Дунёнинг 136дан ортиқ мамлакатидан келган спортчилар 27та спорт тури бўйича кураш олиб боришмоқда.
Ушбу мусобақада таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 16 нафар спортчи билан қатнашади. Таэквондо баҳслари бугун бошланди ва унда тўрт нафар ҳамюртимиз иштирок этмоқда.
-49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Мадинабону Маннопова мусобақани чорак финалдан бошлади. Унинг биринчи рақиби хитойлик Заойи Ли бўлди. Мазкур баҳсда Маннопова 9:7 ҳисобида ғалабага эришиб ярим финалга чиқди. Ярим финалда ҳамюртимиз германиялик Эла Айдинга қарши даянга чиқди. Қизиқарли кечган баҳсда Мадинабону 11:9 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга чиқди!
-74 кг вазн тоифасида Хожиакбар Зокиров 1/16 финалда қозоғистонлик Шингис Сандибаевни 25:20 ҳисобида мағлуб этди. Нимчорак финалда эса Зокиров тунислик Фирас Катуссига имкониятни бой бериб қўйди.
Фикрлар