Бутунжаҳон армия ўйинлари. Медаль қўлга киритган мамлакатлар сони 58 тага етди. Ўзбекистон 8-ўринда бормоқда

Хитойнинг Ухань шаҳрида Бутунжаҳон армия ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг бугунги кунидан сўнг, Хитой мамлакати 88 та олтин, 46 та кумуш ва 21 та бронза билан етакчилик қилмоқда. Мезбонлар ҳисобидаги умумий медаллар сони 155 тага етди.

Россия терма жамоаси эса 40 та олтин, 43 та кумуш ва 41 та бронза билан иккинчи бўлиб туришибди. Руслар ҳисобида умумий 124 та медаль бор.

Кучли учликни 18 та олтин, 17 та кумуш ва 28 та бронза медаллари билан Бразилия терма жамоаси якунлаб бермоқда. Бразилияликлар ҳисобида умумий 63 та медаль мавжуд.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг 8-ўрнини эгаллаб турибди. Ҳозирча, терма жамоамиз ҳисобида умумий 10 та медаль бор. 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза.

Мусобақанинг бугунги кунидан кейин, ҳозирча 58 та мамлакат вакиллари медалларни қўлга киритишга эришишди.