Бутунжаҳон армия ўйинлари. Обиджон Тохиров суриялик рақибига енгилди

  • 22 октябрь, 2019, 18:55
  • 0
  • Бокс

Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон армия ўйинларида бокс бўйича ҳамюртимиз Обиджон Тохиров рингга кўтарилди.

Суриялик Муҳаммад Млаийес Тохировга рақилбик қилди. 1 ва 2-раундлар Обиджон Тохировнинг ғалабаси билан якунига етган эди. Аммо 3-раундда ҳамюртимиз техник нокаут эвазига жангни давом эттира олмади.

Эслатиб ўтамиз, бугун -91 кг вазн тоифасида яна бир ҳамюртимиз Мадияр Саидраҳимов россиялик рақиби Иван Сагаидакга қарши рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!