Бутунжаҳон армия ўйинлари. Сардор Тоиров - кумуш медаль соҳиби!
Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда.
-68 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Сардор Тоиров мусобақа финалида бразилиялик Эдивал Маркесга қарши жанг қилди ва 11:14 ҳисобида мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Тоиров уругвайлик Федерико Гонсалес Гомезни (21:4), кениялик Эдкин Киптуни (38:4), россиялик Вячеслав Мининни (8:3), болгариялик Владимир Далаклиевни (26:23) мағлуб этган эди.
Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати
Фикрлар