Бутунжаҳон армия ўйинлари. Шунқор Абдурасулов ярим финалда!

  • 23 октябрь, 2019, 15:42
  • 0
  • Бокс

Хитойнинг Ухань шаҳрида Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда. Унга кўра, бокс бўйича ҳамюртимиз Шунқор Абдурасулов -60 кг вазн тоифасида рингга кўтарилди.

Абдурасуловнинг хитойлик рақиби Шан Жюнь нимчорак финалда бразилиялик Фелипе Санчесни мағлуб этган эди.

Ҳамюртимиз чорак финалда Шан Жюнга қарши қийин жангни ўтказди. 1 ва 3-ҳакамлар хитойлик боксчининг фойдасига 29:28, 30:27 очкони тақдим этган бўлишса, 2,4 ва 5-ҳакамларнинг 27:30, 27:30, 28:29 кўринишидаги очколари Абдурасловнинг 2:3 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаб берди.

Энди, Шунқор Абдурасулов 25 октябрь куни ярим финалда россиялик Шахриёр Аҳмедовга қарши рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!