Бутунжаҳон армия ўйинлари. Яна бир боксчимиз финалда!
Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон армия ўйинларида спортчиларимиз жуда фаол иштирок этишмоқда.
Шу қаторда, бокс бўйича Билолбек Мирзараҳимов ярим финал жангини ўтказди. Ушбу жангда ҳамюртимизга Германия терма жамоаси аъзоси Паул Андреас рақиблик қилди. Билолбек Мирзараҳимов тўлиқ устунлик билан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга чиқди.
Маълумот учун, Мирзараҳимов 26 октябрь куни олтин медал учун курашишга Қозоғистон вакили Асланбек Шимбергенов билан рингга кўтарилади.
Фикрлар