Бутунжаҳон армия ўйинлари. Яна бир боксчимиз ярим финалда!

  • 23 октябрь, 2019, 16:12
  • 0
  • Бокс

Хитойнинг Ухань шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон армия ўйинларида бокс бўйича рингга кўтарилган Козимбек Мардонов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Мардонов чорак финалда хитойлик Жоу Дига қарши жанг олиб борди ва очколар бўйича 3:2 ҳисобида ғалабани нақд қилди.

Қийин жангни ўтказган ҳамютримиз Козимбек Мардонов 25 октябрь куни ярим финалда мўғилистонлик Шайнбаяр Нармандага қарши рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!