Бутунжаҳон армия ўйинларида тўрт нафар боксчимиз олтин медаль учун жанг қилади
Хабарингиз бор, Хитойнинг Ухань шаҳрида Бутунжаҳон армия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, ушбу турнирда боксчиларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этишаяпти. Жумладан тўрт нафар чармқўлқоп усталаримиз мазкур мусобақанинг финалига йўл олган. Бугун, ушбу боксчиларимиз олтин медаль учун жанг қилишади.
-60 кг: Шунқор Абдурасулов - Энцо Грау (Франция)
-69 кг: Билолбек Мирзараҳимов - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
-81 кг: Козимбек Мардонов - Абдулраҳмон Ораби (Миср)
-91 кг: Мадияр Саидраҳимов - Абзал Қуттибеков (Қозоғистон)
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар