Бутунжаҳон жанг санъатлари фестивалида Ўзбекистон 1-ўринни эгаллади (ФОТО)
Айни дамда, Жанубий Кореяда бўлиб турган муҳбиримиз Эркин Ғайбуллаевнинг маълум қилишича, терма жамоамиз Бутунжаҳон жанг санъатлари бўйича ўз чиқишларини намойиш этишди.
2 сентябрь куни Бутунжаҳон жанг санъати фестивали бўлиб ўтди. Мусобақада 10 га яқин давлат иштирок этди.
Эътиборли томони, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси фахрлий биринчи ўринни эгаллади.
Ҳиндистон терма жамоаси иккинчи, Филиппин эса учинчи поғонадан жой олди.
60 кг вазн тоифасида Муҳаммадаминов Хайрулла биринчи ўринни эгаллади, 55 кг вазн тоифасида Исоқов Умрзоқ, 56 кг вазн тоифасидан Рашидова Гавҳаршодбегим ҳам биринчи бўлишди.
Шунингдек, ёшлардан Қўшбоқова Сарвиноз ҳам ғолиб бўлди ва яна бир қатор спортчиларимиз совринли ўринлардан жой олиб, умумий 25 та медал билан тақдирланишди.
Ушбу мусобақада ўзбек жанг санъати йўналишидаги жаҳон чемпионатининг мутлоқ ғолибига айландик.
Мусбақага ташриф буюрган барча меҳмонларга чиқишларимиз манзур бўлди ва улар ҳурсанд бўлишди.
Бундан ташқари, Ҳиндистон давлатининг танкта спорт тури бўйича жано очиқ чемпионати ўтказилди. Бу йўналишда ҳам Ўзбекистон ва жаҳоннинг бир неча далватлари иштирок этди. Ёшларимиз ушбу йўналишда ҳам яхши натижаларга эришишди ва умумий натижага кўра, 2-ўринни эгалладик.
Мусобақани устозимиз Мирпўлат Усмонов ҳам кузатиб борди ва сўзга чиқиш қилиб, барчани табрикладилар. Ғолибларимиз эсдалик совғалар билан мукофотландилар.
Фикрлар