Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Сербияни мағлуб этди
Айни кунларда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида шахмат бўйича 45-Бутунжаҳон олимпиядаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги чемпион сифатида ўз унвонини ҳимоя қилади.
Йигитлар жамоаси бугунги ўйинда Абдусатторовнинг мўжизакор ғалабаси билан драматик кечган баҳсда Сербияни 2.5-1.5 ҳисобида мағлуб этишди.
Аёллар жамоамиз эса АҚШ терма жамоасига 3.5-0.5 ҳисобида имкониятни бой беришди. Эътиборли тарафи, океанорти давлати таркибида ўзбекистонлик Гулрухбегим Тохиржонова қатнашди. Ёдингизда бўлса, мазкур ҳамюртимиз бир неча йил аввал АҚШ фуқаролигини олган ва ҳалқаро мусобақаларда айнан шу юрт шарафини ҳимоя қилаётган эди.
Асосийси шахматчиларимизга кейинги турларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз!
Фикрлар