Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон етакчилик қилмоқда

24 ноябрь – 3 декабрь кунлари Туркиянинг Конья шаҳри 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилмоқда. Мусобақада юртимиз шарафини Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов ва Ситора Сапарова ҳимоя қилмоқда.

Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти тарқатган хабарга кўра ҳозирга келиб шахмат Олимпиадасининг 8 тури ортда қолди. Саккизинчи турда шахматчиларимиз эронлик рақибларини 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратдилар. Нодирбек Ёқуббоев рақибидан устун келган бўлса, Абдусатторов, Синдоров ва Воҳидов дурангга эришди.

Айни пайтда спортчиларимиз турнир жадвалида пешқадам бўлиб туришибди.

Ёш шахматчиларимиз бунгача қуйидаги натижаларни қайд этгандилар:

Ўзбекистон – Венгрия 4:0

Ўзбекистон – Польша 3:1

Ўзбекистон – Молдова 3,5:0,5

Ўзбекистон – АҚШ 1,5:2:5

Ўзбекистон – Россия 3:1

Ўзбекистон – Ҳиндистон 3:1

Ўзбекистон – Украина 3,5:0,5

Бугун ҳамюртларимиз Хитой терма жамоасига қарши дона сурадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!