Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида қатнашадиган таркибимиз аниқ бўлди
44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида қатнашувчи терма жамоамиз таркиби анча олдин эълон қилинган эди. Бироқ, кейинчалик аёллар терма жамоамиз таркибида кичик ўзгариш юз берди, Сарвиноз Қурбонбоеванинг ўрнини Афрўза Ҳамдамова эгаллади.
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси тарихига назар соладиган бўлсак, мусобақа 1924 йилдан буён ўтказиб келинади. Расмий мақомга эга биринчи мусобақа 1927 йил Лондонда бўлиб ўтган. Мусобақа ҳар хил зиддиятли вазиятлар сабабли асосан тинч вақтларда ташкил этилган бўлса, 1950 йилдан бошлаб мунтазам тарзда ҳар 2 йилда бир маротаба ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистонлик шахматчилар илк бора 1992 йил Филиппиннинг Манила шаҳрида ташкил этилган 30-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида мустақил жамоа сифатида иштирок этиб, якунда фахрли 2-ўринни эгаллашган.
Маълумот учун, 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 2024 йил Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилади. 2026 йил ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун Ўзбекистон ҳам даъвогарлик қилмоқда.
44-Бутунжаҳон олимпиадасида иштирок этадиган терма жамоамиз таркиби билан танишинг:
Эркаклар
GM Нодирбек Абдусатторов (2004 йили туғилган),
GM Нодирбек Ёқуббоев (2002),
GM Жавоҳир Синдоров (2005),
GM Жаҳонгир Воҳидов (1995),
GM Шамсиддин Воҳидов (2002),
Аёллар
WGM Нилуфар Ёқуббоева (2000),
WFM Умида Омонова (2006),
WCM Афрўза Ҳамдамова (2009),
WFM Мафтуна Бобомуродова (2006),
Маржона Маликова (2002).
Терма жамоамиз аъзолари 27 июль куни 44-Бутунжаҳон олимпиадасида иштирок этиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетишади.
Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати
Фикрлар