БУУМ! Дембеле қайси жамоага ўтиши аниқ

"Барселона" вингери Усмон Дембеле ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши кутилмоқда. 

Айрим манбаларнинг хабарига кўра, франциялик футболчи "Челси" клубига ўтишга розилик берган. Аввалроқ, унинг ПСЖга ўтиши борасида ҳам янгиликлар пайдо бўлаётганди. 

Эслатиб ўтамиз, Усмоннинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади. 

Жорий мавсумда Дембеле Ла Лиганинг 21 та ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол ҳамда 13 та голли узатма муаллифига айланган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!