БУУМ! Роналду МЮни тарк этади. Уни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган жамоа номи ҳам маълум

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзги трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартириши кутилмоқда. 

Биласиз, МЮга Эрик тен Хаг бош мураббий этиб тайинланган. Нидерландиялик мутахассис келаси мавсум ўз тактикасига тушувчи футболчиларни ўйнатишни истаяпти. Шу сабабли, Криштиану ўзига янги жамоа топиши лозим. 

Бундан ташқари, "қизил иблислар" янги мавсумда Европа лигасида ўйнайди. Бу ҳам португалиялик форварднинг кетишига сабаб бўлиши мумкин. 

Маълум бўлишича, "Бавария" 37 ёшли голеадор хизматига қизиқиш билдирмоқда. Мюнхенликлар клубни тарк этиш ниятида бўлган Левадовски ўрнини Роналду билан тўлдирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Криштианунинг манкуниаликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!