БУУУМ! "Насаф"нинг тўпурари Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиришга яқин турибди

"Насаф" вакили Хусниддин Алиқулов фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиришга яқин турибди. Уни "Ризеспор" клуби ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Туркиянинг "Ajansspor" нашри хабар берди. 

Манбанинг таъкидлашича, Алиқулов Туркия клуби билан келишувга эришиб бўлган ва тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлга чиққан. 

Маълумот учун, 24 ёшли ҳимоячи жорий мавсум "Насаф" таркибида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ishoq Ruziev
02/08/2023 16:02
Turk klubi uchun boom bo'lsa kerak o'yinchini statistikasi, 5 ta gol, himoyalash beton milliy terma azosi
Rustam Yuldashev
02/08/2023 15:57
Кечаги Буумку ,оркада колаяпсиз sports.uz
Mirjalol Saidazimov
02/08/2023 15:56
Бум демангларе уят бўлади. Чемпионат Азияда кеча чиққан бу хабар. Орқадасилар барибир