БУУУМ! Ниҳоят, сериал якунига етди

"Барселона" клуби узоқ кутилган трансферни эълон қилишга яқин турибди. 

Журналист Фабрицио Романо берган хабарга кўра, "кўк-анорранглилар" бразилиялик Рафинья учун "Лидс"га ниҳоят расмий таклиф билан чиқди. Уларнинг таклифи 58 миллион евро. Шунингдек 10 миллион евро бонус ҳам мавжуд. 

Инглиз клуби "Барса"нинг мазкур таклифига розилик билдирди. Каталонияликлар айни вақтда 25 ёшли вингерни Ла Лига рўйхатидан ўтказиш борасида бош қотирмоқда. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!