БУУУМ! "Реал" 100 миллионлик трансферни амалга оширди

Орельен Чуамени "Монако"дан "Реал"га ўтди. 

"Реал" Мадрид ушбу трансферни бугун расман эълон қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда "The Atletic" нашри хабар берди. 

Клуб ҳамда футболчи ўртасида барча ишлар якунига етди. 22 ёшли ўйинчи учун "қаймоқранглилар" 100 миллион евро атрофида кўп пул тўлайди. Орельен янги жамоаси билан 2028 йилга қадар шартнома имзолади.  

Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Чуамени жами 55 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уришга муваффақ бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!