БУУУУМ! Месси "Барселона"га қайтмоқчи

Лео Месси Хавига қўнғироқ қилиб, ўзининг "Барселона"га қайтиши ҳақида сўради. Бу ҳақда "El Chiringuito" нашри журналисти Эдуардо Инда хабар бермоқда. 

"Месси Хави билан яхши муносабатда. Улар биргаликда кўплаб совринлар ютишган. Месси Парижда ўзини ноқулай ҳис қилмаяпти. Ҳатто бир неча ой у меҳмонҳонада яшади. Унинг олиаси ҳам ҳамон Франциядаги ҳаётга кўника олмаяпти", - деди журналист. 

Хави бу қўнғироқдан хурсанд бўлди. Бироқ у аргентиналикка бу масала тўғрисида Лапортага мурожаат қилиш кераклигини айтган. 

Лапорта Мессига телефон қилмаган. Улар ўртасидаги муносабатлар Месси "Барса"ни тарк этганидан сўнг ёмонлашган. 

"El Chiringuito" тарқатган яна бир хабарга кўра, Лапорта январь ойига қадар Месси ҳақида бирор нарса дея олмаслигини айтган: "Хўш биз фақат кутишимиз мумкин". 

Маълумот ўрнида, Мессининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!