“Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувини қайси ҳакам бошқариши маълум бўлди

Эртага, 14 август куни “Бухоро” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги Coca Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган қолдирилган ўйин бўлиб ўтади.

ЎзПФЛ мазкур беллашувни Акобирхўжа Шукуруллаев бошлиқ ҳакамлар бригадаси бошқариб боришини маълум қилди. Унга қанотларда Ҳасан Набиев ва Далер Тиллоев ёрдам беради.

Маълумот учун, ушбу баҳс “Пахтакор” стадионида соат 19:00 да старт олади.

Coca Cola Суперлига. 9-тур

14 август, жума

БУХОРО – БУНЁДКОР

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Ҳасан Набиев, Далер Тиллоев, Аҳамджон Эргашев

Назоратчи: Сардор Нажафалиев

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар