“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди

Coca Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви хавфсизлик нуқтаи назаридан номаълум муддатга қолдирилди.

“Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, футболчи алоҳида изоляцияга олинган. Эндиликда, “Бунёдкор” базаси дезинфекция қилинади ва жамоа аъзолари текширувдан ўтади. Ҳаммаси жойида бўлса, футболчилар клуб шифокори назоратида машғулотларни давом эттиришлари мумкин бўлади.

Шунингдек, бугун Наманганнинг “Навбаҳор” клуби футболчиларининг ҳолати ҳам текширувдан ўтказилади. Айни ҳолатга кўра, “Навбаҳор” футболчилари ўзларини яхши ҳис қилишмоқда ва уларда шубҳали аломатлар йўқ.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, Суперлига учрашувларининг кейинги режаларини ишлаб чиқади. Бу борадаги янгиликлар сайтимиз орқали ёритиб борилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!