"Бухоро" - "Олимпик" ўйинида қўпол хатога йўл қўйган Комил Расулов умрбодга футболдан четлатилди!

Ўзбекистон Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган “Бухоро” - “Олимпик” учрашувида баҳс бош ҳаками 100-дақиқада пенальти белгилади ва бу учрашув натижасига таъсир қилди.

Ушбу ҳолат юзасидан ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида бош ҳакам Комилжон Расулов ВАР такрорларини кўриш учун монитор олдига келган вақтида бутун бошли “Бухоро” жамоасининг мураббийлар штаби ҳамда захира ўйинчилари унга ҳалақит бериб, турли куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлагани маълум бўлди. Шу туфайли, бош ҳакам ВАР мониторини кўриб, хато қилаётганини билса ҳам ҳиссиётларга берилиб, “Бухоро” дарвозасига пенальти белгилаган. Комилжон Расулов ўз тушунтириш хатида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қасддан, ҳиссиётларини жиловлай олмай, нотўғри қарор чиқарганлиги учун ўз пушаймонлигини билдириб ўтди.

Аниқланган ҳолат юзасидан келтирилган барча далилларга кўра, бош ҳакам Комилжон Расулов қоидаларга зид қўпол хатоси туфайли Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 4.3-бандига мувофиқ футбол ҳакамлигидан умрбодга четлатилди.

ЎзФҲМ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
11/11/2023 15:14
Уни четлатилишидан Бухорога нима фойда кейин шу Расулов деган ифлос кечиримни онасини бир жойига тикиб куйсин уни кайта футболга чикиши купам кийин эмас фамилиями узгартиради яна ишлаб юради ахир футболки рахбари ИИВазирику
&
Уз мабаел
11/11/2023 15:12
БУНИ КАЙТАР ДУНЁ ДЕЙДИЛАР. БУХОРО НЕФТЧИ УЙИНИНИ ЭСЛАНГЛАР УЗИГА КАЙТИМИ