Ads

Кеча Олий лига 25-турининг марказий ўйини ҳисобланган "Бухоро" - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтди. Бухоро марказий стадионига сафар уюштирган Шота Арвеладзе жамоаси 2-0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қарама-қаршиликнинг 32-дақиқасида меҳмонлар аъзоси Тиаго Безерра рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди. Вазиятга яқин турган учрашув бош ҳаками Шерзод Қосимов иккиланмай Бухоро дарвозаси томон пеналти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Игор Сергеев бехато амалга оширди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйин якунида эса Тиаго Беззерра томонидан киритилган гол ўйинга нуқта қўйди.

"Пахтакор" матбуот хизмати мазкур ўйинда киритилган голлар ва ўйинда юзага келган хавфли вазиятлар акс этган видеони тақдим этди.