
"Бухоро" Анталиядаги ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди
Улуғбек Бақоев бошчилигидаги "Бухоро" клуби бугун Анталия йиғинидаги яна бир ўртоқлик учрашувини Қозоғистоннинг "Елимай" жамоасига қарши ўтказди.
Қизиқарли ўтган учрашувда "Бухоро" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Захирадан майдонга туширилган Франье Икич 60-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтгач, Асилбек Қаюмов жамоасининг иккинчи голини урди ва якунда 2:0 ҳисоби сақланиб қолди.
"Бухоро"нинг асосий таркиби: Отабек Боймуродов, Иосип Томашевич, Шахбоз Жўрабеков, Марко Колакович, Сардор Қулматов, Билол Туплиев, Жавоҳир Рўзиев, Муҳаммад-Сафо Фозилов, Доминик Бегич, Шохруз Норхонов, Муҳаммад Йўлдошев.
Фикрлар