"Бухоро" Болгария клубини мардонавор тарзда мағлуб этди
Туркиянинг Анталия шаҳрида шуғулланаётган “Бухоро” клуби бугун Болгария юқори дивизиони вакили “Монтана”га қарши майдонга тушди. Унда ҳамюртларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Аввалига Рўзим Аҳмедов 19-дақиқада ҳисобни очди. Аммо 55 ва 59-дақиқаларда “Монтана” футболчилари гол уриб, ҳисобда олдинга ўтиб олди. Бироқ бухороликлар сўнгги дақиқаларда ирода намойиш этди. 84-дақиқада Дилшод Жўраев, 89-дақиқада эса Асилжон Бегимқулов рақиб дарвозасини ишғол қилди ва клубига ғалабани тақдим этди.
Бундан олдинги ўйинда "Бухоро" Украинанинг "Минаж" жамоасига 1:2 ҳисобида енгилганди.
Фикрлар