"Бухоро" бош мураббийи билан янги шартнома имзолади

"Бухоро" жамоаси бош мураббийи Ҳаким Фузайлов билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди. 

Манбанинг ёзишича, бухороликлар мутахассис билан келишувни 2023 йил якунига қадар узайтирди.

Маълумот ўрнида, жорий мавсум бош мураббий Ҳаким Қаюмович бошчилигидаги жамоа ўз олдига қўйилган вазифани уддалади ва Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!