"Бухоро" икки нафар футболчи масаласини ҳал қилди

Суперлигага қайтган “Бухоро” клуби селекция ишларини жадаллик билан олиб бормоқда. Ҳозирда мухлисларни ҳам футболчиларнинг келди-кетдиси қизиқтираётгани ҳақиқат.

Жамоа бош директори Ўткир Қодиров Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраев билан мулоқот чоғида иккита ўйинчи масаласи ҳал этилганини айтди.

“Йиғин давомида 40 тача футболчимиз бор эди. Биласиз, бизда ҳозир селекция ишлари олиб бориляпти. Айни чоғда Аббос Отахонов билан келишувга эришдик. У билан барчасини гаплашиб олдик. Ёзда “Пахтакор”дан Ҳумоюнмирзо Иминовни ижарага олгандик. Бу футболчининг шартномасини тўлиқ сотиб олдик. Футболчи энди тўлақонли равишда “Бухоро” аъзосига айланди. 3 январь куни Тошкентда тўпланамиз. Қолган ўйинчилар бўйича пойтахтдаги йиғин давомида гаплашиб оламиз”, - дейди “Бухоро” бош директори.

"Бухоро" бош директори: "Жамоани Суперлигага олиб чиққанидан кейин қандай қилиб Фузайловга жавоб бераман?"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!