"Бухоро" икки нафар ўйинчиси билан шартномани бекор қилди

  • 11 июля, 2024, 23:36
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Про лигада пешқадам бўлиб турган “Бухоро” клуби айни пайтда Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида ёзги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Маълум бўлишича, “Бухоро”ни икки нафар футболчи – Фозил Мусаев ва Шохмалик Комилов тарк этишди. Ушбу ўйинчилар билан тузилган шартномалар бекор қилинди.

Комилов чемпионатда 10 та ўйинда майдонга тушди. Кубок доирасида эса 4 та баҳсда 1 та гол урди. Мусаев бухороликлар таркибида 6 та беллашувда иштирок этиб, 1 та гол урди.

Эслатиб ўтамиз, иккала ўйинчи ҳам “Бухоро”га мавсум бошида қўшилишганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию