"Бухоро" жамоаси "Динамо"ни 1992 йилдан буён 20 маротаба мағлуб этган

 

15 апрель куни олий лиганинг 6-тур учрашувлари доирасида қўҳна шаҳарлар “тўқнашуви” бўлиб ўтади. Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Бухоронинг “Бухоро” клубини қабул қилади. Ушбу баҳсга ҳар иккала жамоа ҳар хил кайфиятда етиб келишган.

“Бухоро” кетма-кет ғалабалардан сўнг аъло кайфиятда бўлса, “Динамо”да аксинча кайфият ҳукмронлик қилиши табиий. Сабаби, 6-тур олдидан самарқандликлар кетма-кет икки марта учрашувларни мағлуб ҳолда якунлашди. “Бухоро” клуби матбуот хизмати мазкур рақибларнинг ўзаро баҳсларга доир статистик маълумотларини тақдим этди.

Ушбу жамоалар олий лигада ўзаро азалий рақиблар саналишади. 1992 йилда илк маротаба ўзаро учрашган ушбу жамоалар бугунги кунга келиб жами 42 марта ўзаро ҳисоб-китоб қилишган.

Бухоролик мухлислар Самарқандга боришади

Статистик маълумотлар “Бухоро”нинг кичик устунлигини кўрсатмоқда. Ўтказилган учрашувларнинг 20 тасида “Бухоро” зафар қучган бўлса, 15 марта “Динамо” рақибини таслим этган. 7 учрашувда ушбу жамоалар ўртасидаги баҳсларда ғолиб номи аниқланмаган.

Тўплар нисбатида ҳам бухороликлар устунлигини кўриш мумкин- 57:53.

“Бухоро”нинг “Динамо” устидан қозонилган энг йирик ғалабаси 6:0 бўлса, самарқандликларда ушбу кўрсатгич 4:2 ва 3:0 бўлиб турибди.

“Динамо” (Самарқанд)

 

"Бухоро" (Бухоро)

42

Учрашувлар

42

15

Ғалабалар

20

7

Дуранглар

7

20

Мағлубиятлар

15

53

Киритилган тўплар

57

57

Ўтказиб юборилган тўплар

53

-4

Тўплар фарқи

4

4:1,3:0

Энг йирик ғалаба

6:0

0:6

Энг йирик мағлубият

1:4,0:3

4:2,0:6

Энг сермахсул учрашув

2:4,6:0

2:2

Энг сермахсул дуранг

2:2

52

Очколар

67

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!