"Бухоро" клуби Ўзбекистон чемпионати ташкил этилган кезлари 2-ўринни қўлга киритган. Аммо...

Ўзбекистон чемпионатида иштирок этган жамоалар ва уларнинг статистикасини тақдим қилишда давом этамиз. Навбат "Бухоро"га.

Аввалроқ, "Пахтакор", "Локомотив", "Бунёдкор", "Сўғдиёна", "Металлург", "Сурхон", "Насаф", АГМК, "Навбаҳор", "Андижон" ва "Қўқон-1912"нинг натижаларига тўхталиб ўтгандик. Энди эса "Бухоро"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинларига эътибор қаратамиз.

Жамоа ўзбекистон чемпионати ташкил этилган йиллари 2-ўринни қўлга киритган пайти ҳам бўлган. Аммо шундан сўнг бухороликларнинг натижалари ёмонлашиб бораверди...

Ушбу клуб ҳақида маълумотларни тўплаётганимизда расмий сайти бор ёки йўқлигини ёзишга роса иккиландик. Жамоа номи билан очилган сайт бор. Аммо у ерда умуман бошқа мавзулар чоп этилади ва шундан келиб чиқиб, Профессионал футбол клуби мақомидаги жамоанинг битта расмий сайти йўқлиги ажаблантирди. Тўғри, айни пайтда кўпчилик ижтимоий тармоқларга таяниб қолган. Аммо бирданига тармоқлар ўчиб кетса, клубга оид маълумотлар қаерда топилади? Буни клуб мутасаддилари бир ўйлаб кўришса бўларди.

“Бухоро”

Ташкил топган йили: 1989

Стадиони: “Бухоро Арена”

Ўзбекистон чемпионатидаги иштироклари сони: 27

Ўтказган ўйинлари: 790

Очкоси: 1002

Тўплар фарқи: 1073-1201

Ютуғи: 1994 2-ўрин

Бош мураббий: Муҳсин Муҳаммадиев

Расмий сайти: Йўқ

Йил

Ўрни

Ўйинлар сони

Тўплар фарқи

Очко

1992

 4

 32

59-23

47

1993

 5

 30

46-32

35

1994

 2

 30

63-31

44

1995

 5

 30

39-56

40

1996

 5

 30

52-39

50

1997

 7

 34

57-55

53

1998

 7

 30

51-50

43

1999

 9

 30

44-50

37

2000

 6

 38

73-60

65

2001

 7

 34

57-58

48

2002

 7

 30

37-53

41

2003

12

 30

48-56

32

2004

 7

 26

31-45

30

2005

12

 26

37-59

29

2006

11

 30

35-34

34

2007

 9

 30

29-43

36

2008

15

 30

24-44

26

2009

15

 30

40-59

24

2011

 9

 26

23-38

31

2012

 7

 26

25-31

35

2013

 7

 26

33-44

33

2014

12

 26

23-43

25

2015

14

 30

31-53

26

2016

 4

 30

42-27

58

2017

 6

 30

42-40

46

2018

 6

 20

14-41

10

2019

12

 26

18-37

24

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!