"Бухоро" мураббийи: "Ишончли ғалаба, аммо ўйиндан унчалик қониқмадим"

”Бухоро” клуби про-лиганинг навбатдаги турида “Шўртан”ни қабул қилиб, жавобсиз учта гол урган ҳолда уч очкони қўлга киритди. Бухороликлар мураббийи Мирислом Ҳасанов мазкур ғалаба ва кейинги беллашув ҳақида шундай деди:

- Кўрдингиз, ҳаво иссиқлигига қарамай, йигитлар борларини бериб, ишончли ғалабага эришишди. Футболчиларга катта раҳмат, уялтиришмади.

Бошида озгина қийин бўлди. Барибир ҳавонинг иссиқлиги хоҳласангиз ҳам, хоҳламасангиз ҳам таъсир қилади. Озгина чарчоқ ҳам сезилди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган ўйинчилар шубҳасиз ўйинимизни кучайтирдилар.

Бу ўйиндан унчалик қониқмаган бўлсам-да, шукурки, барчаси биз учун ижобий якунланди. Кейинги турда “Олимпик” жамоасига қарши тўп сурамиз. Ҳозир бу клуб билан очколаримиз бир хил бўлиб турибди. Шунга яраша бўлажак учрашувнинг аҳамияти юқори. Худо хоҳласа, ишқибозларимизни ғалаба билан хурсанд қилишга тайёрмиз.

"Бухоро" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!