"Бухоро" "Навбаҳор" ҳужумчисини олиб келмоқчи

Норхонов Суперлиганинг бошқа клубига йўл олмоқда.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Бухоронинг "Бухоро" клуби ёзги трансфер ойнаси очилиши билан ўз сафини кучли ҳужумчи билан тўлдирмоқчи.
Маълумотларимизга қараганда, Улуғбек Бақоев жамоаи "Навбаҳор" форварди - Шоҳруз Норхонов билан музокаралар олиб бормоқда. Шунингдек, Игорь Сергеев варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.
Агар томонлар келишувга эришса, катта эҳтимол билан Наманганда ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган Шоҳруз Норхонов мавсумнинг қолган қисмини "Бухоро"да ўтказади. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!