"Бухоро" назорат учрашувида "Қўқон-1912" билан ўйнайди
Аввал хабар берганимиздек, "Бухоро" жамоаси мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда. Жамоага келиб қўшилган футболчилар ҳам машғулотларда анча фаол ҳаракат қилишмоқда. Машғулотлар бош мураббий Улуғбек Бақоев бошчилигида ҳар куни икки маҳал олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз жамоа эртага иккинчи назорат учрашувида Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасига қарши майдонга тушади, дея "Бухоро" матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Фикрлар