"Бухоро" ўз қароргоҳида тўпланди, таркибда эса...

Жамоамиз аъзолари бугундан бошлаб ўз қароргоҳларида машғулотларни бошлашди.

«Бухоро» йиғинига икки ҳимоячи Ихтиёр Тошпулатов ва Фаррух Ибрагимовлар келиб қўшилди. Ҳар иккала футболчи ҳам ўтган мавсумни «Металлург»да ўтказишган бўлиб, Тошпулатов жами 24 учрашувда майдонга тушган. Ибрагимов эса металлургчилар сафида 28 учрашув ўтказиб 2 гол уришга муваффақ бўлган.

Жамоамизнинг бугунги машғулотлари сунъий қопламали майдонда олиб борилди.

“Бухоро” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!