"Бухоро" "Пахтакор"ни 27 йилдан буён Тошкентда юта олмаяпти

Суперлиганинг 10-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади. "Шерлар" матбуот хизмати ушбу ўйин олдидан икки жамоа ўртасидаги қарама-қаршиликлар статистикасини тақди этди.

Чемпионатлар тарихида ушбу жамоалар 58 бор ўзаро беллашган. 42 баҳсда "Пахтакор", 7 беллашувда "Бухоро" ғалаба қозонган. 9 тўқнашув дуранг билан якунланган. Рақиб дарвозаси 134 бор ишғол этилиб, бухороликлар 38 гол уришган. 16 учрашувда "Шерлар" рақибни йирик натижа билан таслим қилган. 2005 йил энг йирик натижа кузатилган. Сафарда жамоамиз 8:0 ҳисобида зафар қучган.

Тошкентдаги 29 баҳснинг 26 тасида "Пахтакор" устун келган. 2 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган. Тошкентда "Бухоро" 1996 йилда ғалаба қозонган.

Ўзаро ўйинлар тўпурари Сервер Жепаров ва Драган Черан саналади. Улар бухороликлар дарвозасига 10тадан гол урган. Игорь Шквирин ва Игорь Сергеев 8 тўп муаллифи бўлган. Анвар Солиевда 6, Миржалол Қосимов, Владимир Козак ва Зайниддин Тожиевда 5тадан гол мавжуд. Андрей Стрельцов ва Леонид Кошелев эса 4тадан тўп муаллифига айланган. Рақибдан Илҳом Қурбонов ҳисобида 3 гол бор. Геннадий Шарипов ва Баҳодир Пардаев ҳар икки жамоа сафида тўп киритишга эришган.

"Пахтакор" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги ўйин 13 май, шанба куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!