"Бухоро" "распродажа" эълон қилди, клуб 8 футболчи билан хайрлашди

Иккинчи давра олдидан "Бухоро" бир қатор футболчилар билан ўртадаги шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилди.

Булар Никола Стошич, Жасур Ҳасанов, Ихтиёр Тошпўлатов, Темур Исмоилов, Жасур Азимов, Обид Жўрабоев, Файзуллобек Жуманқўзиев ва Рўзимбой Аҳмедов.

"Бухоро" жамоаси юқорида тилга олинган барча футболчиларга жамоамизда кўрсатган фаолияти учун миннатдорчилик билдирган ҳолда уларнинг кейинги ишларида омад ва зафарлар тилаб қолади!",-дейилади клуб матбуот хизмати тарқатган баёнотда.

“Бухоро” клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!