"Бухоро" таркибни кучайтиришда давом этяпти
Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги “Бухоро” клуби Дукентда йиғинини давом эттиряпти. Яқинда сайтимиз орқали жамоадаги ўзгаришларга алоҳида тўхталиб ўтгандик. Шундан кейин таркибга яна янги ўйинчилар қўшилди.
Жумладан, “Сурхон”да тўп сурган Зоҳир Пиримов таклиф қилинган. Қолаверса, яна айрим янги ўйинчиларнинг қўшилиши кутилмоқда.
Режага кўра, “Бухоро” ёзги йиғин доирасида дастлабки ўртоқлик учрашувини 18 июль куни “Навбаҳор”га қарши ўтказиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
“Бухоро”: Сардор Қобулжонов, Миржалол Жумаев, Обид Жўрабоев, Абудхолиқ Қурбонов, Асил Бегимқулов, Жасур Азимов, Темур Исмоилов, Сирож Мелиев, Сардор Эминов, Тимур Усмонов, Анвар Жўраев.
Захирадан майдонга тушганлар: Рўзим Аҳмедов, Жасур Ҳасанов, Жамол Убайдуллаев, Рустам Абдуҳамидов, Файзулла Жуманқўзиев, Зоҳир Пиримов, Сардор Иззатов.
Фикрлар