"Бухоро" Туркияда Россия жамоасидан устун келди

Туркиянинг Анталия шаҳрида шуғулланаётган “Бухоро” клуби бугун Россия клуби “Акрон”га қарши майдонга тушди. Унда ҳамюртларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аввалига Рўзим Аҳмедов 8-дақиқада пенальтидан ҳисобни очди. 38-дақиқада Рустам Абдуҳамидов ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. 53-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Понсе пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди. 2:1 ҳисоби ўйин якунига қадар ўзгармай қолди. 

Бундан олдинги ўйинда "Бухоро" Қозоғистоннинг "Астана" жамоасига 1:3 ҳисобида енгилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!