"Бухоро" устози: Ҳақиқий эркакча ўйин ва биз учун ёқимсиз дуранг

"Бухоро" - "Металлург" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Муҳсин Муҳаммадиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Муросасиз ва тажовузкор ўйин бўлиб ўтди, иккала жамоа ҳам майдонда бир-бирини аямади. Ҳақиқий эркакча ўйин ва биз учун ёқимсиз дуранг! Бизда ҳам, меҳмонларда ҳам ҳисобни очиш учун имкониятлар бўлди. Тўғри, ғалаба кўпроқ бизга керак эди, бунинг учун футболчиларимни айбламайман, улар қўлларидан келган барча ишни тўлиқ бажаришди. Ҳечқиси йўқ, олдинда яна бир тур бор, яна бир бор ҳаракат қилиб кўрамиз, балки ўхшаб қолар, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!