Бухоро ва Навоий вилоятларида "Келажагимиз умидлари" фестивали бўлиб ўтмоқда

Аввал хабар берилганидек, “Келажагимиз умидлари” фестивали бутун республика бўйлаб давом этмоқда. Дастлаб, болалар ўртасидаги футбол мусобақалари водийда старт олди.

Андижон, Наманган, Фарҳона вилоятларида ўтказилган фестивалда 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган 400дан ортиқ болалар иштирок этишди. Кейин Қорақалғоистон Республикасида ушбу фестивал доирасидаги мусобақалар ўтказилди.

Айни кунларда "Келажагимиз умидлари" фестивали Бухоро ва Навоий вилоятларида давом этмоқда. Фестивалда икки вилоятнинг барча туманларидан келган мактаб ўқувчилари иштирок этишмоқда.

Бухоро шаҳридаги “Хумо” спорт мажмуасида 4та ёш тоифасида 100 нафардан бола 10 та жамоага бўлиниб бахс олиб боряпти.

6 февраль куни Навоий шахридаги Олимпия захиралари коллежи залида Фестивалга старт берилган бўлиб, бу ерда "Келажагимиз умидлари" фестивали 9 февралгача давом этади.

Фестивал давомида иштирокчиларига совға сифатида тўплар, спорт формалари тақдим қилинмоқда ҳамда Фахрий ёрлиқлар топшириляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!