Бухорода ташкил этилувчи "ATF Championship 1" жанг кечасининг санаси ўзгарди ёхуд навбатдаги жуфтлик маълум

  • 28 апрель, 2021, 16:33
  • 0
  • MMA

Бухорода илк промоушен ташкил топганидан ва унинг дастлабки турнирини ўтказиши борасида маълумот бериб ўтгандик. 

Музаффар Раджабов бошчилигидаги "Амир Темур" клуби қошида ташкил этилган ATF Championship(Amir Temur Fighting Championship) промоушенининг илк турнири 27 июнь куни Бухоро вилоятининг Ромитон туманида жойлашган "Оазис" туристик марказнинг ёзги аренасида ўтказилиши керак эди. Бироқ баъзи сабабларга кўра, ушбу сана ўзгарган ва 30 май куни "ATF Championship 1"  жанг кечаси ташкил этиладиган бўлди. 

Мазкур кечада октагонга кўтарилувчи жуфтликларга ҳам аста-секин аниқлик киритиб борилмоқда. Жумладан, оғир вазн тоифасида мудофа вазири кубоги финалчиси Ўткир Раджабов "Амир Темур" клуби тарбияланувчиси Шаҳзод Пўлатовга қарши жанг қиладиган бўлди. 

Ушбу жанг оқшомида 5 та профессионал кикбоксинг ҳамда 10 та ММА жанглари ўтказилади. Қолган жуфтликлар ҳақида ҳам тез орада маълум қиламиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!