"Бухоро"да яна ўзгаришлар юз беради...ми?

  • 9 мая, 2021, 17:56
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Афтидан, “Бухоро” клубида яна жиддий ўзгаришлар юз берадиганга ўхшаяпти. Sports.uz маълумотига қараганда, клубга тажрибали мутахассис келиши кутилмоқда. Аниқроғи, Тожикистон миллий терма жамоасига бош мураббийлик қилиб келаётган Усмон Тошев “Бухоро”да иш бошлаши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Tecno

Маълумки, ушбу мутахассис бухорлик ва футболчилик даврида ҳам бир неча йил давомида у ерда тўп сурган. Шунингдек, мураббийлик фаолиятини ҳам “Бухоро”да бошлаган.

Айтиш мумкинки, у бу сафар бош мураббийликда эмас, балки бошқа лавозимда фаолият олиб бориши ҳам мумкин. Тез орада барчасига ойдинлик киритилади. Воқеалар ривожини sports.uzда кузатиб боринг.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию